Институт ҳакида

 


Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти маъмурияти барча фуқароларни янги 2019 йил – “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” билан чин юракдан қизғин табриклайди. Сизларга мустаҳкам соғлик, тинчлик, хурсандчилик, оилавий бахт, хайр-барака, доимий омад ёр бўлишини ва барча эзгу ниятларингизни ушалишини тилайди.

 


Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти собиқ Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказининг ҳуқуқий вориси ҳисоблаади.  

Институт ўз фаолиятини Давлат статистика қўмитасининг  2019 йил 10 сентябрдаги 94-сонли буйруғи билан тасдиқланган Уставга (Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани Давлат хизматлари марказида 2019 йил 11 сентябрда рўйхатга олинган), ҳар йили Давлат статистика қўмитаси томонидан тасдиқланадиган давлат статистика органлари ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш дастури ҳамда статистика тадқиқотларини амалга ошириш дастурига мувофиқ амалга оширади.

Институт фаолиятининг асосий мақсади - давлат статистика органлари ходимларининг малакасини оширишни тизимли асосда самарали ташкил қилиш, ўқитиш жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини ва инновацион усулларни кенг жорий этиш, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда, шунингдек тармоқлар ва минтақавий муоммолар бўйича статистик тадқиқотларни олиб боришдан иборат. Тизим ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича институтда 2 та кафедра, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда, ҳамда тармоқлар ва минтақавий муаммолар бўйича статистик тадқиқотларни олиб бориш бўйича 3 та бўлим ташкил этилган.

Институтда “Ўзбекистон статистика ахборотномаси” чораклик электрон илмий журнали (www.statmirror.uz, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2019 йил 27 августдаги 1309-сон гувоҳномаси) нашр этилади. Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2019 йил 30 сентябрдаги 269/2-сон қарорига асосан, “Эконометрика ва статистика” ҳамда “Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари” ихтисосликлари бўйича иқтисодиёт фанлари доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш (DSc.30.09.2019.I.92.01 рақамли) фаолият юритади. Мос равишда, ҳар йили ажратиладиган қабул квоталарига асосан, илмий изланувчилар учун мазкур ихтисосликлар бўйича таянч докторантура ва докторантура ташкил этилади.

    Курсы на ближайший месяц!
Новости

ЭЪЛОН

11-10-2019

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 686 - сонли “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти республика ҳукуматининг 2006 йил 10 февралдаги 20-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом”га мувофиқ “Макроиқтисодий статистика ва миллий ҳисоблар” кафедраси бўйича - катта ўқитувчи лавозимини эгаллашга танлов эълон қилади.

Davlat statistika qo`mitasida Evropalik ekspertlar va EIK TYoM Byurosi vakillari bilan uchrashuv bo`lib o`tdi

05-10-2018

Joriy yilning 3 oktabrida Davlat statistika qo'mitasida Evropalik ekspertlar va EIK TYoM Byurosi vakillari bilan "Afg'onistondagi ayollar imkoniyatlarini kengaytirish uchun Markaziy Osiyoda ta'lim va tarbiya dasturlarini rivojlantirishni qo'llab-quvvatlash" loyihasi doirasida axborot almashish masalasida uchrashuv bo’lib o’tdi.

Ўзбекистон зиёрат туризмини ривожлантириш учун қулай манзил

05-10-2018

“Ўзэкспомарказ”да "Ипак йўлида туризм" Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси давом этмоқда. Жаҳон сайёҳлик соҳасидаги йирик воқеалардан ҳисобланган ушбу кўргазма доирасида турли тақдимотлар, амалий музокаралар ўтказилмоқда. ЎзА мухбирлари ана шу жараёнда фаол иштирок этаётган маҳаллий ва хорижлик меҳмонларнинг фикрлари билан қизиқди. Аҳмад Холид АЛ-ЖИЙРОН, Кувайт давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси: