Асосий -> Тадқиқотлар -> 2019 йилда статистика тадқиқотларини амалга ошириш бўйича

2019 йилда статистика тадқиқотларини амалга ошириш бўйича

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси 

Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказининг

2019 йилда статистика тадқиқотлариниамалгаоширишбўйича

ИШ  РЕЖАСИ

т/р

Статистик тадқиқотлар мавзуси

Тадқиқот ишини амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Қўмитанинг масъул

 буюртмачи бошқармаси

1.

Асосий капиталга инвестициялар ҳажмини дискрет усулда ҳисоблаш бўйича услубий тавсиялар

Услубий тавсиялар

январь -март

 

Инвестиция ва қурилиш статистикаси бошқармаси

 

2.

Уй-жойларнинг бирламчи ва иккиламчи бозорлардаги сотиш нархларини статистик кузатувини ташкил этиш бўйича услубий тавсиялар


Услубий тавсиялар

январь-март

Нарх статистикаси бошқармаси

 

3.

Замонавий ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда  (товар ва хизматларни сотиш ёки сотиб олиш, буюртма бериш ва шартнома тузишни кузатиш ҳамда мобил тижоратни қўшган ҳолда) электрон тижорат статистикасини шакллантириш бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқиш.


Услубий тавсиялар

март-апрель

Ташқи иқтисодий фаолият ва савдо статистикаси бошқармаси

 

4.

Кичик бизнес субъектларида ўтказиладиган танлама кузатувларни хориж тажрибаси асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш


Услубий тавсиялар

июнь-август

Ишбилармонлик муҳити кузатувлари, тадбиркорликни ривожлантириш статистикаси бошқармаси

5.

Инфляцияни аниқлаш ҳамда истеъмол нархлари индекси кўрсаткичини ҳисоблашда айрим мураккаб ҳолатларни ҳисобга олишнинг жаҳон тажрибаси таҳлили ва уларни Ўзбекистон шароитида қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


Таҳлилий материаллар ва таклифлар

июль-сентябрь

 

Нарх статистикаси бошқармаси

 

6.

Ўртача ойлик иш ҳақининг оралиқ ўзгарувчанлик тақсимланиши ҳисоб-китоби тўғрисида методик тавсиялар


Услубий тавсиялар

Июнь-август

Демография ва меҳнат статистикаси бошқармаси

7.

“Миллий ҳисоблар тизими – 2008” халқаро стандартларига мувофиқ уй хўжаликларининг якуний истеъмол харажатларини баҳолаш бўйича услубий тавсиялар тайёрлаш”


Услубий тавсиялар

август-октябрь

Макроиқтисодий индикаторлар ва миллий ҳисоблар бошқармаси

 

8.

Деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда мавжуд чорва моллари ва паррандалар бош сонига оид статистик маълумотларини шакллантириш ва ҳисобот тақдим этиш тизимини тубдан яхшилаш бўйича тавсиялар (хориж тажрибасини инобатга олган холда)


Услубий тавсиялар

август-ноябрь

Қишлоқ хўжалиги ва экология статистикаси бошқармаси

 

9.

Иқтисодий фаолият турлари кесимида яширин иқтисодиётни баҳолаш бўйича хорижий давлатлар  тажрибасини ўрганиш ва таклифлар ишлаб чиқиш


Таҳлилий материаллар ва таклифлар

октябрь-декабрь

Макроиқтисодий индикаторлар ва миллий ҳисоблар бошқармаси

10.

“Туризм   хизматлари экспорти  ва импорти ҳажмини халқаро стандартларга мувофиқ баҳолаш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқиш”


Услубий қўлланма

октябрь-декабрь

Ташқи иқтисодий фаолият ва савдо статистикаси бошқармаси

 



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: