Асосий -> Ўзбекистон статистик ахборотномаси журнали -> “Ўзбекистон статистик ахборотномаси” электрон илмий журнали

“Ўзбекистон статистик ахборотномаси” электрон илмий журнали

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 686-сонли “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти ҳузурида хўжалик фаолияти ҳисобига молиялаштирилувчи “Ўзбекистон статистик ахборотномаси” электрон илмий журналини ташкил этиш белгиланган.  

Республика ҳукуматининг мазкур қарори ижросини таъминлаш мақсадида институт ҳузурида “Ўзбекистон статистик ахборотномаси” чораклик электрон илмий журнали (www.statmirror.uz) ташкил этилди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 2019 йил 27 августда 1309-сон гувоҳнома билан рўйхатга олинди.

Ҳужжат билан танишиш:

Рўйхатга олиш гувоҳномаси





  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: