Асосий -> Нет раздела -> Гулямов Саидахрор Саидахмедович

Гулямов Саидахрор Саидахмедович

Гулямов Сайдахрар Саидахмедович

1947 йил 25 июнда туғилган. Олий маълумотли. 1969 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини “иқтисодий информатика“ мутахассислиги бўйича тугатган. 1969-1973 йилларда Г.В.Плеханов номидаги Москва халқ хўжалиги институти стажёр тадқиқотчи аспиранти; 1973-1981 йилларда Тошкент     халқ хўжалиги институти ассистенти, доценти; В.М.Ломоносов номидаги      Москва давлат университети докторанти лавозимларида ишлаган. 1981-1998 йилларда Тошкент халқ хўжалиги институти профессори, декани, проректори, (1992 йилдан Тошкент давлат иқтисодиёт университети)  ректори бўлиб ишлаган. 1998 йилдан 2004 йилгача Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири; 2004-2006 йилларда Тошкент       Давлат иқтисодиёт университети ректори;  2006-2011 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ижтимоий-гуманитар фанлари йўналиши вице президенти;  лавозимларида ишлаган. 2006 йилдан ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари Кенгаши жамоатчилик асосида раиси,   2010 йилдан ҳозирги вақтга қадар эса Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори (0,5 ставка)  бўлиб ишлаб келмоқда.

2011-2012 йилларда Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари Марказининг “Ахборот-коммуникация технологиялари“ кафедраси мудири лавозимига тайинланган.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: