Асосий -> Нет раздела -> Статистика тадқиқотлари бўлими бошлиғи

Статистика тадқиқотлари бўлими бошлиғи

 

Зафар Хамраев

   1980 йил 27 июлда туғилган. Олий маълумотли. 2002 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг бакалариат таълим босқичини кундузги “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” таълим йўналиши бўйича имтиёзли диплом билан тугатган. 2004 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг магистратурасини “Аудит” мутахассислиги бўйича тугатган.
2002-2003 йилларда Акциядорлик тижорат “Турон банк” Марказий амалиёт бошқармаси стажёри, 2003-2006 йилларда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Қибрай филиали Иқтисодий таҳлил бўлими мутахассиси, Пул муомаласи хизмати бош мутахассиси в.б., бош мутахассиси лавозимларида ишлаган, 2006-2007 йилларда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Махсус ички назорат сектори (жиноий даромадларни легаллаштиришга ва тероризмни молиялаштиришга қарши кураш) Махсус ички ходими, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Қибрай филиали Пул муомаласи ва нақд пул маблағлари берилишини мониторинг қилиш бўлими бош мутахассиси лавозимларида ишлаган. 2007-2015 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Аудит” кафедраси ассистенти, катта ўқитувчиси (2010 йилдан Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Аудит” кафедрасининг номи “Иқтисодий таҳлил ва аудит”, деб номланган). 2015 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ишлар бўлими етакчи иқтисодчиси ҳамда 2015-2016 йилларда ўриндошлик асосида Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Иқтисодий таҳлил ва аудит” кафедраси катта ўқитувчиси лавозимларида ишлаган.
   2015-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Амалиёт, стажировкалар ва касбий ўсиш мониторинги бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
    2017 йилдан 2018 йилгача Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари Маркази Статистика тадқиқотлари бўлими бош мутахассиси лавозимида ишлаган.
     2018 йилдан ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари Маркази Статистика тадқиқотлари бўлими бошлиғи в.в.б. лавозимида ишлаб келмоқда.


  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: