Ассосий -> Янгиликлар -> Янгиликлар архив -> ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади 


          Ушбу Қонуннинг мақсади парламент назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2-модда. Парламент назорати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари 
 

          Парламент назорати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

3-модда. Парламент назорати субъектлари 


          Парламент назорати субъектлари қуйидагилардан иборат:
          Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади);
          Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати (бундан буён матнда Сенат деб юритилади);
          Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қўмиталари, комиссиялари;
          Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари, депутатлар гуруҳлари (бундан буён матнда фракциялар, депутатлар гуруҳлари деб юритилади);
          Қонунчилик палатаси депутатлари;
          Сенат аъзолари;
          Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман). Батафсил...



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: