Асосий -> Янгиликлар -> Қўмита янгиликлар -> Статистик жадвал ва графиклар

Статистик жадвал ва графиклар

2019-йил 17-октабр  куни Давлат статистика қўмитасида “Статистик жадвал ва графиклар” мавзусида семинар ташкил этилди. Унда қўмита марказий аппарати ходимлари иштирок этди.

Семинарда Кадрлар малакасини ошириш ва статистик  тадқиқотлар институти Макроиқтисодий статистика ва миллий ҳисоблар кафедраси дотсенти Ғ.Исмоилов мавзу юзасидан фикр билдирди.

Тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад – статистик маълумотларни жадвал ва графикларда тўғри ва аниқ акс эттиришнинг самарадорлигини янада ошириш ҳамда бу борада юзага келаётган муаммоларни  атрофлича муҳокама қилиш.

Семинар давомида мавзу бўйича назарий маълумотлар ва уларнинг амалиётда қўлланилишига доир тушунчалар берилди.

Шунингдек, маълумотларни жадвал ва графикларда акс эттириш жараёнида қайси жиҳатларга  эътибор берилиши кераклиги ҳамда уларнинг статистик аҳамияти ҳақида фикр алмашилди.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: