Асосий -> Янгиликлар -> Ўзбекистон янгиликлар -> Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги фуқароларнинг бурчлари

Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги фуқароларнинг бурчлари

   Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги фуқароларнинг бурчлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

 

   2017 йил 16 ноябрда    Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказининг масъул ходимлари ва малака ошириш курслари тингловчилари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги фуқароларнинг бурчлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

 

  Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги фуқароларнинг бурчларини мазмун-моҳияти ва уларни бажариш шартлари давра сухбати иштирокчиларига тушунтирилди.

 

   Хусусан, бурч - кишининг бирор шахс, оила, жамоа, эл-юрт, Ватан олдидаги мажбуриятини англатувчи аҳлоқий тушунча эканлигига ҳамда фуқаролар ва давлат бурчлари бир-бирини инкор этмаслигига, бир-бирига зид келмаслигига, улар бири иккинчисини тақозо этишига, бири иккинчисини тўлдиришига, шунингдек, Она Ватанга, халққа хизмат қилиш энг улуғ ва шарафли бурч эканлигига тўхталиб ўтилди.

      Семинардан фотолавҳалар келтирилган.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: