Асосий -> Янгиликлар -> Марказ янгиликлар -> Малака ошириш ўқув курсининг тугаганлиги тўғрисида

Малака ошириш ўқув курсининг тугаганлиги тўғрисида

“Давлат статистика органлари ходимларини 2019 йилда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастури” ва ўқув курсларини ўтказиш жадвалига мувофиқ, Кадрларни ыайта тайёрлаш ва статистика тадыиыотлари марказида шу йилнинг 14-23 январь кунлари давлат статистика тизими ходимлари учун ташкил этилган қуйидаги малака ошириш курслари ўз ниҳоясигаетди:

1. “Тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар фаолиятининг статистик танлама кузатувлари”;

2. “Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт ва “Электрон ҳукумат” тизими (электрон давлат хизматлари)нинг ривожланиши”;

3. “Иқтисодий-статистик таҳлил”.

Мазкур ўқув курсларини муваффақиятли тугатган тингловчиларга белгиланган намунадаги гувоҳномалар топширилди.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: