Асосий -> Янгиликлар -> Марказ янгиликлар -> Малака ошириш ўқув курсининг тугаганлиги тўғрисида

Малака ошириш ўқув курсининг тугаганлиги тўғрисида

“Давлат статистика органлари ходимларини 2019 йилда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастури” ва ўқув курсларини ўтказиш жадвалига мувофиқ, Марказда  шу  йилнинг 25-30 март  кунлари Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг устувор йўналишлари ва уларнинг статистика тизимидаги ифодаси мавзусида ташкил этилган малака ошириш ўқув курси ниҳоясига етди.

Мазкур 48 соатлик ўқув курсида Давлат статистика қўмитаси марказий аппарати  мутахассисларидан  иборат 15 нафар тингловчи иштирок этди. 

Ўқув курсини муваффақиятли тугатган барча тингловчиларга белгиланган намунадаги гувоҳномалар топширилди.

 



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: