Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлар -> Навбатдаги ўқув курсларининг бошланиши тўғрисида

Навбатдаги ўқув курсларининг бошланиши тўғрисида

“Давлат статистика органлари ходимларини 2019 йилда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастури” ва ўқув курсларини ўтказиш жадвалига мувофиқ, Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказида шу йилнинг 8  апрель кунидан қуйидаги мавзуларда ўқув курслари бошланади:

1. Тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар фаолиятининг   статистик танлама кузатувлари”;    

2. Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт ва “Электрон ҳукумат” тизими (электрон давлат хизматлари)нинг ривожланиши”;

3. Давлат ташкилотларида замонавий компьютер техникаси ва ахборот коммуникация технологиялари.

 “Тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар фаолиятининг   статистик танлама кузатувлари” (72 соат) ўқув курси ҳудудий статистика бошқармаларининг турли тоифадаги мутахассислари учун, Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт ва “Электрон ҳукумат” тизими (электрон давлат хизматлари)нинг ривожланиши (72 соат) ўқув курси ҳудудий статистика бошқармаларининг бўлим бошлиқлари ўринбосарлари  учун,  “Давлат ташкилотларида замонавий компьютер техникаси ва ахборот коммуникация технологиялари” (144 соат) ўқув курси ҳудудий статистика органларига янги ишга кирган ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича махсус гувоҳнома ёки сертификатга эга бўлмаган барча тоифадаги ходимлар учунмўлжалланган бўлиб, ўқув ва амалиёт машғулотларидан иборат бўлади.  



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: