Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлари -> 2018 йил учун малака ошириш дастурининг бажарилиши тўғрисида

2018 йил учун малака ошириш дастурининг бажарилиши тўғрисида

Давлат статистика қўмитаси Раиси томонидан 2017 йил 28 августда тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3165-сонли қарорига мувофиқ давлат статистика органлари ходимларининг 2018 йилда малакасини ошириш дастури”га ва ўқув курсларини ўтказиш жадвалига асосан, Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказида 2018 йилда 15та мавзу бўйича ўқув курслари ташкил этилди ва уларда давлат статистика органларининг турли бўғинларида фаолият юритаётган ходимлардан 1117 нафари  иштирок этиб, ўз малакаларини оширдилар.

 

Марказда ўтказилган ўқув курсларининг 1таси “Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий

 ривожлантиришнинг устувор йўналишлари”, 1таси “Статистика соҳасида мутахассисларни

қайта тайёрлаш”, 6таси “Халқаро статистика тажрибасига таянган статистика назарияси

ва амалиётига оид ихтисослаштирилган малака ошириш курслари”, 4таси “Замонавий ахборот-

коммуникация технологияларидан фойдаланиш”,  2таси “Тизим органларида бухгалтерия ҳисоби

ва ҳисоботини ташкил этиш” ва 1таси “Кадрлар билан ишлаш бўйича малака ошириш курси”

 йўналишларида ташкил этилди.

 

2018 йилга мўлжаланган малака ошириш дастурининг бажарилиши тўғрисидаги

маълумотлар қуйидаги жадвалда келтирилган:

 

Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказида 2018 йилда

давлат статистика органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш

дастурининг бажарилиши тўғрисида

М А Ъ Л У М О Т

 

Т.р.

Дастурга киритилган

 ўқув курсларининг номи

Ўқув курслари

тингловчилари сони:

Дастур

бўйича

Амалда қатнашди

Фарқи

 (- ; +)  

1.

“Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг устувор йўналишлари ва уларнинг  статистик маълумотларда ифодаланиши” 
(48 соат)

 

112

 

113

 

+  1

2.

“Статистика асослари”  (576 соат)

 

28

 

27

 

-  1

3.

“Иқтисодий-статистик таҳлил”  (72 соат)

 

108

 

108

 

 

4.

“Ижтимоий-иқтисодий жараёнларни эконометрик моделлаштириш ва прогнозлаштириш”  (72 соат)

 

84

 

84

 

 

5.

“Тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар фаолиятининг танлама кузатувини ташкил қилиш”
(92 соат)

 

140

 

139

 

-          1

6.

“Статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил этиш, чоп этиш ва тарқатишнинг халқаро амалиётдаги замонавий усуллари”(48 соат)

 

84

 

84

 

 

7.

“Товар ва хизматлар нархларини статистик кузатиш ва уларнинг таҳлили” (72 соат)

 

112

 

114

 

+  2

8.

“Инвестиция ва қурилиш фаолиятини статистик кузатиш  ва уларнинг таҳлили”  (48 соат)

 

28

 

28

 

 

9.

“Давлат ташкилотларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш”  (144 соат)

 

28

 

29

 

+  1

10.

“Давлат статистика органларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш” (48 соат)

 

98

 

98

 

 

11.

“Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш ва электрон давлат хизматларининг ривожланиши”  (72 соат)  

 

112

 

112

 

 

12.

“Статистика фаолиятида электрон ҳужжат айланиши, “Электрон ҳукумат” миллий тизимини ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш”  (48 соат, сайёр ўқув курси)  

 

 

98

 

 

98

 

 

 

13.

“Статистика органларида бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий ва бошқа ҳисоботларни тайёрлаш ҳамда уларнинг таҳлили”  (48 соат)

 

29

 

28

 

-          1

14.

“Статистика органларининг бухгалтерия ҳисоби регистрларини шакллантириш ва бирламчи ҳужжатлар билан ишлаш”  (48 соат)

 

30

 

28

 

-          2

15.

“Давлат статистика органларининг Кадрлар бўлимлари фаолиятини такомиллаштириш”
(48 соат)

 

29

 

27

 

-          2

 

ЖАМИ:

1120

1117

-          3



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: