Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлари -> Навбатдаги ўқув курсларининг бошланиши тўғрисида

Навбатдаги ўқув курсларининг бошланиши тўғрисида

“Давлат статистика органлари ходимларини 2019 йилда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастури” ва ўқув курсларини ўтказиш жадвалига мувофиқ, Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказида шу йилнинг  11 февраль кунидан қуйидаги мавзуларда ўқув курслари бошланади:

1. “Уйхўжаликларинингтанламакузатувиниташкилэтишваўтказиш”;    

2. “Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг устувор йўналишлари ва уларнинг статистика тизимидаги ифодаси”;

3.  “Давлат статистика органларида ахборот хавфсизлиги”.

Уй хўжаликларининг танлама кузатувини ташкил этиш ва ўтказиш” (72 соат) ўқув курси ҳудудий статистика бошқармаларининг интервьюерлари учун, “Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг устувор йўналишлари ва уларнинг статистика тизимидаги ифодаси” (48 соат) ўқув курси давлат статистика қўмитаси марказий аппарати етакчи мутахассислари учун,  “Давлат статистика органларида ахборот хавфсизлиги” (48 соат) ўқув курси ҳудудий статистика бошқармаларининг барча тоифадаги мутахассислари (мазкур ўқув курсини ўтамаганлар) учун мўлжалланган бўлиб, ўқув ва амалиёт машғулотларидан иборат бўлади.  



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: