Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлари -> Идоравий архив фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида

Идоравий архив фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида

  Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказининг 2019 йил 29 январдаги 6-сонли буйруғи билан марказнинг таркибий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ алоҳида қимматли ва муҳим ҳужжатларни танлаш, идоравий архивда сақлашга топшириш, саралаш,  давлат архивига топшириш ёки белгиланган тартибда йўқ қилиш бўйича амалга ошириладиган ишларни мувофиқлаштириш мақсадида Эксперт комиссиясининг янги таркиби тасдиқланди.                                                                            

   Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Архив иши тўғрисида”ги қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сонли “Ўзбекистонда архив ишини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига асосан ишлаб чиқилган ва амалда бўлган Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказининг идоравий архиви тўғрисидаги Низом,  идоравий архив ишлари бўйича эксперт комиссияси тўғрисидаги Низом идоравий архив иши бўйича йўриқнома қайта ишлаб чиқилди ва марказ директори томонидан тасдиқди.

  Макур Низомлар ва йўриқномада идоравий архив ҳужжатларининг таркиби, идоравий архивнинг вазифалари ва ҳуқуқлари, ҳужжатларнинг сақланишини таъминлаш тартиблари, идоравий архив ишини юритувчи масъул ходимнинг мажбуриятлари ва ҳуқуқлари ҳамда ходимга қўйилган малакавий талаблар  ёритилган.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: