Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлари -> Академик С.С.Гулямовнинг Самарқанд шаҳридаги таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, ходимлари, талабалари ва ўқувчилари билан учрашуви

Академик С.С.Гулямовнинг Самарқанд шаҳридаги таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, ходимлари, талабалари ва ўқувчилари билан учрашуви

    2018 йил 4 майда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази Ахборот-коммуникация технологиялари ва бухгалтерия ҳисоби кафедраси мудири ЎзР ФА академиги, и.ф.д., профессор С.С.Гулямов иштирокида институт профессор-ўқитувчилари, магистрантлар ва иқтидорли талабалар билан илмий-ижодий учрашуви ўтказилди. Учрашувда С.Гулямовнинг “2017-2021 йилларда Ҳаракатлар стратегиясини сифатли амалга оширишда интеллектуал салоҳият ва инновацияларнинг роли” мавзусидаги маърузасида 150 яқин  ходим ва тадқиқотчилар иштирок этдилар.

    2018 йил 5 майда Самарқанд давлат университетида академик С.Гулямовнинг “Таълим сифатини оширишда интеллектуал қобилият ва «ақлий тиббиёт»нинг роли” мавзусидаги маърузаси тингланди. Учрашув тадбирини университет ректори, профессор Р.И.Халмурадов олиб борди.

    Маърузада келтирилган Давлатимиз Раҳбари Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасидаги “Бугун биз давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан янгилашга қаратилган инновацион ривожланиш йўлига ўтмоқдамиз. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки замон шиддат билан ривожланиб бораётган ҳозирги даврда ким ютади? Янги фикр, янги ғояга, иновацияга таянган давлат ютади…

    Биз ягона бир мақсадни кўзда тутмоқдамиз. Яъни Ўзбекистон илм-фан, интеллектуал салоҳият соҳасида, замонавий кадрлар, юксак технологиялар борасида дунё миқёсида рақобатбардош бўлиши шарт” деган фикрларини фақат “ақлий тиббиёт” ва “ақлий таълим”ни ривожлантириш орқали амалга ошириш мумкинлиги очиб берилди. Бунда “инновацион оиладаги устоз-шогирд мактаби”, “ақлий тиббиёт”да соғлиқни яхшилаш ва мия қобилиятини ривожлантириш усуллари, “ақлий жисмоний тарбия”, “инновацион маҳалла”, “инновацион маънавият”, “инновацион илм-фан” ва ақлий тадбиркорлик ролининг юксаклиги очиб берилди.

    Бундай учрашув 2018 йил 5 май куни Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти академик лицейида ҳам ташкил этилди. Академик лицейнинг иқтидорли ўқувчилари турли йилларда халқаро фан олимпиадаларида совринли ўринларни эгаллаб келганлар, жумладан , Испания (Мадрид), Германия (Бремен), Голландия (Амстердам), Қозоғистон (Астана), Россия (Москва, Қозон), Швейцария (Берн), Индонезия (Бали) ва Аргентинада ўтказилган халқаро фан олимпиадаларида 6 та кумуш, 10 та бронза медали ва имтиёзли дипломларни қўлга киритиб келганлар. 2018 йилда академик лицей ўқувчилари Олмаота шаҳрида ўтказилган халқаро математика олимпиадасида 1 та кумуш, 2 та бронза ва 3 та сертификатни, “Ломоносов-2018” форумида 1 та кумуш ва 4 та сертификатни қўлга киритганлар. Битта ўқувчи Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган. С.Гулямов республика ва халқаро фан олимпиадалари ҳамда кўрик-танловлар ғолибларини табриклаб, уларга фахрий ёрлиқларни топширди.

    С.Гулямов лицейнинг фахрий аъзолигига қабул қилинди ва лицей директори фалсафа ф.н. А.Матлубов томонидан тантанали равишда гувоҳнома топширилиб, маъруза учун тадбир иштирокчилари ва лицей раҳбарияти номидан ташаккур билдирилди.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: