Асосий -> Янгиликлар -> Марказ янгиликлар -> Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

 


   Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказида 2017 йил    8 августда Марказ ходимлари ва Давлат статистика органларининг малака оширишга келган тингловчилари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги ПҚ-3165-сон “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмуни ва моҳияти мавзусида семинар ўтказилди. Семинарни Марказ директори и.ф.д., профессор Б.К.Ғайибназаров очиб берди ва маъруза учун сўзни директорнинг биринчи ўринбосари т.ф.н. О.А.Қутлиевга, сўнгра Макроиқтисодий статистика ва миллий ҳисоблар кафедрасининг доценти Қ.Х.Жумаевга берди.

   Маърузачилар мазкур Президент қарорининг келиб чиқиш асослари, тизим олдига қўйилган устувор вазифалар ҳамда уларни амалга ошириш учун ишлаб чиқилган чора-адбирлар тўғрисида батафсил тушунча бердилар. Семинар иштирокчилари Президент қарорини катта қизиқиш ва эътибор билан тингладилар ҳамда саволларга тўлиқ жавобларни олдилар.

   Семинардан олинган фотосуратлар  ҳавола этилган.

 



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: