Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлари -> Навбатдаги ўқув курсларининг бошланиши тўғрисида

Навбатдаги ўқув курсларининг бошланиши тўғрисида

“Давлат статистика органлари ходимларини 2019 йилда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастури” ва ўқув курсларини ўтказиш жадвалига мувофиқ, Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида шу йилнинг  9 сентябрь куниданТадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар фаолиятининг   статистик танлама кузатувлари” ва “ Давлат статистика органларида ахборот хавфсизлиги мавзусидаги ўқув курслари, шунингдек Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида қуйидаги сайёр ўқув курслари бошланади:

1. “Статистика фаолиятида “Электрон ҳукумат” миллий тизими ва ахборот хавфсизлиги”;

2. “Статистик, солиқ  ва бошқа ҳисоботларни тузиш ҳамда аудит назоратини ташкил этиш услубияти”.

 “Тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар фаолиятининг статистик танлама кузатувлари”(72соат) курси шаҳар ва туман статистика бўлимларининг бошлиқлари  учун, Давлат статистика органларида ахборот хавфсизлиги (48 соат)  ўқув курси ҳудудий статистика бошқармалариниг барча тоифадаги  мутахассислари (мазкур ўқув курсини ўтамаганлар) учун, “Статистика фаолиятида “Электрон ҳукумат” миллий тизими ва ахборот хавфсизлиги” (48 соат) ўқув курси Сирдарё вилояти статистика органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари учун, “Статистик, солиқ  ва бошқа ҳисоботларни  тузиш  ҳамда  аудит  назоратини  ташкил  этиш  услубияти”  (48 соат) ўқув курси эса вилоят корхона ва ташкилотлари бухгалтерлари учунмўлжалланган бўлиб, ўқув ва амалиёт машғулотларидан иборат бўлади.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: