Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлари -> Фан ва ижод.

Фан ва ижод.

Барча турдаги машғулотларга нисбатан жуда катта замонавий талаблар мавжуд. Ушбу талабларни инобатга олган холда, адабиётлар, интернет манбалар ва бошқа манбалардан олинган турли материалларни ўрганган ҳолда, марказ ўқитувчилари илмий ва ижодий фаолият билан ҳам шуғулланадилар. Шу ўринда, марказ ўқитувчилари республика олий ўқув юртларида ўтказиладиган илмий – амалий конференциялар ва семинарларда фаол иштирок этишмоқда.

 Жумладан, шу йилнинг 19-апрель куни М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида ўтказилган 
“XXI аср шахсининг узлуксиз таълим тизимида касбий шаклланиши: назария, амалиёт ва истиқбол" мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди ва унда 
иқтисод фанлари номзоди, "Ахборот-коммуникация технологиялари ва бухгалтерия ҳисоби" кафедраси доценти С.Х.Ахмедова иштирок этди. Илмий-амалий
семинар якуни бўйича доцент С.Х.Ахмедовага семинарнинг фаол иштирокчиси сифатида махсус сертификат топширилди.




  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: