Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлари -> Навбатдаги ўқув курсларининг бошланиши тўғрисида

Навбатдаги ўқув курсларининг бошланиши тўғрисида

Навбатдаги  ўқув курсларининг бошланиши тўғрисида

           “Давлат статистика органлари ходимларини 2019 йилда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастури” ва ўқув курсларини ўтказиш жадвалига мувофиқ, Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказида шу йилнинг 11 март  кунидан қуйидаги мавзуларда ўқув курслари бошланади:

1. “Уй хўжаликларининг танлама кузатувини ташкил этиш ва ўтказиш”;    

2. “Товар ва хизматлар нархларини статистик кузатиш ва уларнинг таҳлили”;

3. “Давлат статистика органларида ахборот хавфсизлиги”;

4. “Статистика органларида бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий ва бошқа ҳисоботларни тайёрлаш ҳамда уларнинг таҳлили”.

Уй хўжаликларининг танлама кузатувини ташкил этиш ва ўтказиш” (72 соат) ўқув курси ҳудудий статистика бошқармаларининг интервьюерлари учун, “Товар ва хизматлар нархларини статистик кузатиш ва уларнинг таҳлили” (72 соат) ўқув курси шаҳар ва туман статистика бўлимлари етакчи мутахассислари учун,  “Давлат статистика органларида ахборот хавфсизлиги” (48 соат) ўқув курси шаҳар ва туман статистика бўлимлари мутахассислари (мазкур ўқув курсини ўтамаганлар) учун,  Статистика органларида бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий ва бошқа ҳисоботларни тайёрлаш ҳамда уларнинг таҳлили”(72соат) ўқув курси ҳудудий статистика бошқармалари, Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказининг бош бухгалтерлари (уларнинг ўринбосарлари) учунмўлжалланган бўлиб, ўқув ва амалиёт машғулотларидан иборат бўлади.  



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: