Асосий -> Янгиликлар -> Марказ янгиликлар -> Навбатдаги ўқув курсларининг бошланиши тўғрисида

Навбатдаги ўқув курсларининг бошланиши тўғрисида

“Давлат статистика органлари ходимларини 2019 йилда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастури” ва ўқув курсларини ўтказиш жадвалига мувофиқ, Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказида шу йилнинг 13 май кунидан қуйидаги мавзуларда ўқув курслари бошланади:

1. “Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг устувор йўналишлари ва уларнинг статистика тизимидаги ифодаси”;    

2. “Иқтисодий-статистик таҳлил”;

3. “Тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар фаолиятининг статистик танланма кузатувлари”;

Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг устувор йўналишлари ва уларнинг статистика тизимидаги ифодаси” (48 соат) ўқув курси ҳудудий статистика бошқармаларининг бўлим бошлиқлари учун, “Иқтисодий-статистик таҳлил” (72 соат) ўқув курси шаҳар ва туман статистика бўлимларининг бош мутахассислари учун,  “Тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар фаолиятининг статистик танланма кузатувлари” (72 соат) ўқув курси шаҳар ва туман статистика бўлимларининг бошлиқлари учун мўлжалланган бўлиб, ўқув ва амалиёт машғулотларидан иборат бўлади.  

  

           Ўқув-услубий ишлар

            ва маркетинг бўлими



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: