Асосий -> Янгиликлар -> Марказ янгиликлар -> Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази томонидан 2018 йил январь-ноябрь ойларида амалга оширилган тадқиқот ишлари тўғрисида маълумот

Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази томонидан 2018 йил январь-ноябрь ойларида амалга оширилган тадқиқот ишлари тўғрисида маълумот

Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази томонидан жорий йилда статистик тадқиқот ишлари Давлат статистика қўмитаси раиси ва марказ директори томонидан 2017 йил 25 октябрда тасдиқланган иш режасига мувофиқ амалга оширилди.

Тасдиқланган иш режага асосан, жорий йилда 4 та мавзуда тадқиқот ишларини амалга ошириш белгиланган бўлиб, Марказ ходимлари томонидан январь-ноябрь ойларида қуйидаги 3та мазуда тадқиқот ишлари бажарилиб, қўмитага тақдим этилди ва қўмита тегишли тармоқ бошқармаларининг хулосалари  олинди.

1. Ялпи ишлаб чиқаришни дискрет чораклар асосида ҳисоблаш усуллари бўйича халқаро тажрибалар шарҳи (саноат тармоғи мисолида)” мавзуси бўйича тақиқот иши Давлат статистика қўмитасига 2018 йил апрелда тақдим этилди.

Мазкур тадқиқот иши доирасида ялпи ишлаб чиқаришни дискрет чоракларда ҳисоблаш усуллари бўйича халқаро тажрибалар асосида тайёрланган тавсиялар Макроиқтисодий индикаторлар ва миллий ҳисоблар бошқармаси ходимларитомонидан ўрганиб чиқилди ва бугунги кунда макроиқтисодий кўрсаткичларни дискрет чораклар асосда ҳисоблашда қўлланилиб келинмоқда. Тайёрланган шарҳ материалларидан фойдаланилган ҳолда бошқарма томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилган:

- ялпи ички маҳсулотни иқтисодий фаолият турлари бўйича дискрет чораклар асосида шакллантириш ишлари олиб борилмоқда;

- давлат статистика кузатувлари шаклларига корхоналардан маълумотларни дискрет чораклар (ойлар) бўйича олишни кўзда тутувчи ўзгартиришлар киритилди;

- 2019 йил учун Давлат статистика ишлари дастури лойиҳасига ялпи ички маҳсулотни дискрет чораклар асосида ҳар чорак якуни бўйича шакллантиришни кўзда тутувчи ўзгартиришлар киритилди;

- шарҳ материалларидан бошқармага янги ишга қабул қилинган ходимларнинг дискрет чораклар асосида макроиқтисодий кўрсаткичларни шакллантириш бўйича билимларини оширишда фойдаланиб келинмоқда.

2. “Халқаро инвестицион ҳолатни баҳолаш бўйича услубий тавсиялар”мавзуси бўйича тадқиқот иши Давлат статистика қўмитасига 2018 йил сентябрда тақдим этилди. Тадқиқот иши юзасидан Макроиқтисодий индикаторлар ва миллий ҳисоблар бошқармаситомонидан берилган хулосага кўра, тайёрланган услубий тавсиялар қўмита ходимлари томонидан ўрганиб чиқилиб, бугунги кунда макроиқтисодий кўрсаткичларни шакллантириш амалиётида қўлланилиб келинмоқда. Шунингдек, ушбу тавсиялардан фойдаланган ҳолда 2019 йил учун 1- invest (чораклик) давлат статистика кузатуви шаклини такомиллаштириш бўйича ўзгартиришлар киритилган ва 1- invest (йиллик) шакли жорий этилган. Бундан ташқари, услубий тавсиялардан бошқармаган янги ишга қабул қилинган ходимларнинг макроиқтисодий кўрсаткичларни шакллантириш бўйича билимларини оширишда фойдаланилади.

3. “Давлат статистика қўмитасининг таҳлилий бўлим ходимлари учун омиллар бўйича таҳлиллий ишларни бажаришнинг меҳнат сиғимдорлиги таҳлили ва унинг асосида меҳнат сиғими меъёрий коэффицентларини ишлаб чиқиш”мавзусида тайёрланган тадқиқот ишиДавлат статистика қўмитасига2018 йил октябрда қўмитага тақдим этилди.Статистика ишларини ташкил этиш ва методология бошқармаситомонидан берилган хулосага асосан, мазкур тадқиқот иши таҳлилий материалларни (докладлар, пресс-релизлар ва бошқалар) тайёрлаш бўйича Давлат статистика ишлари дастурида белгиланган ишларни бажарилишининг меҳнат сиғимдорлиги ҳисоб-китобларини яхшилаш мақсадида бажарилган. Таҳлилий ишларни (докладлар, пресс-релизлар ва бошқалар) бажариш 2018 йил учун Давлат статистика ишлари дастури доирасида биринчи марта амалга оширилган бўлиб, мазкур тадқиқот иши натижаларидан қўмита таҳлилий бўлимлари томонидан 2019 йил учун Давлат статистика ишлари дастурига киритиладиган таҳлилий ишларни бажаришга сарфланадиган вақтни сарфини ҳисоблашда фойдаланилади.  

4. “Асосий капитал истеъмолини ҳисоблашнинг жорий услубиёти таҳлили ва чет эл тажрибасини инобатга олган ҳолда уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш” мавзусидаги тадқиқот иши ҳам якунига етказилиб, кўриб чиқиш учун шу йилнинг 2 декабрь куни қўмитага тақдим этилди.



  • Тураев Б.Э. 17 декабря 2018 12:50:10
    Тадкикот ишлари мавзулари жуда кизикарли. Улар билан укиб,танишиш учун Марказ сайтига куйилса жуда яхши булар эди. Олдиндан рахмат.
    Ответить
  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: