Асосий -> Янгиликлар -> Марказ янгиликлар -> Академик С.С.Гулямов фаол ҳаракатда

Академик С.С.Гулямов фаол ҳаракатда

   Марказнинг ахборот-коммуникация технологиялари ва бухгалтерия ҳисоби кафедраси мудири, ЎзР ФА академиги, и.ф.д. С.С.Гулямовнинг “йўл харитаси”га мувофиқ 2018 йил 14 апрель куни Тошкент вилоятининг Бекобод туманидаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Ўзбекистонда инновацион иқтисодиётни ривожлантиришда ақлли ўқувчиларнинг ўрни” мавзусидаги маъруза билан давра суҳбатида иштирок этди.   

   Шу куни Бекобод шаҳар техника-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида ўтказилган давра суҳбатида ҳам юқоридаги мавзуда маъруза билан қатнашди.

    17 апрель куни академик С.Гулямов Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Тошкент шаҳар Бош бошқармасининг Учтепа филиалида ташкил этилган ўқув семинарида “Ўзбекистон Республикасининг Ҳаракатлар стратегиясида банк тизимини инновацион ривожлантиришда интеллектуал қобилиятли кадрларнинг роли” мавзусида маъруза билан қатнашди.

   Шунингдек, С.Гулямовнинг 5 апрелда Тошкент Сингапур университетидаги, 12 апрелда Тошкент молия институтидаги, шу куни Тошкент врачлар малака ошириш институтидаги ва  13 апрелда Тошкент Давлат педагогика университетидаги маърузаларидан фотолавҳалар келтирилган.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: