Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлар -> Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида

Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида

   Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказида 2018 йил 12 апрелда Марказ профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва тингловчилари иштирокида  Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 8 январда қабул қилинган ЎРҚ-457-сон “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонуни мавзусида семинар бўлиб ўтди.

   Семинарни Марказнинг бош юрисконсульти Т.Тухтасинов олиб борди. Маърузачи мазкур қонуннинг мақсади маъмурий тартиб-таомилларни амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатлиги ва асосий вазифалари маъмурий органлар билан муносабатларда қонун устуворлигини, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашдан иборатлиги тўғрисида мукаммал тушунча берди.  Шунингдек, маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишга доир у ёки бу муносабатлар махсус маъмурий тартиб-таомилларни белгиловчи қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаган ҳолларда ушбу Қонун нормалари қўлланилиши қайд қилинди. Мазкур Қонун 7 та боб ва 88 та моддадан иборат бўлиб, қонун чиққан кундан 12 ой ўтгач кучга кириши таъкидланди. Барча моддалар бўйича тўлиқ тушунтириш берилди. Берилган саволларга тўлиқ жавоблар олинди.

   Ушбу қонун малака ошириш ўқув курслари ишчи дастурларига киритилгани ва қўшимча равишда дарслар ўтилиши, шунингдек мустақил равишда яна чуқурроқ ўзлаштириб олишлари тавсия этилди.

      Мазкур ҳамкорликдан фотолавҳалар келтирилган.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: