Ассосий -> Янгиликлар -> Марказ янгиликлар -> Ўқув курсларининг бошланиши тўғрисида

Ўқув курсларининг бошланиши тўғрисида

“Давлат статистика органлари ходимларини 2019 йилда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастури” ва ўқув курсларини ўтказиш жадвалига мувофиқ, Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказида шу йилнинг 14 январь кунидан қуйидаги мавзудаги ўқув курслари бошланди:


1. “Тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар фаолиятининг   статистик танлама кузатувлари”;                          

2. “Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт ва “Электрон ҳукумат” тизими (электрон давлат хизматлари)нинг ривожланиши”,

3. “Иқтисодий - статистик таҳлил”.           

    

 “Тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар фаолиятининг статистик танлама кузатувлари” ўқув курси ҳудудий статистика бошқармаларининг бош мутахассислари  учун, “Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт ва “Электрон ҳукумат” тизими (электрон давлат хизматлари)нинг ривожланиши” ўқув курси туман ва шаҳар статистика бўлимлари бошлиқлари учун, “Иқтисодий - статистик таҳлил” ўқув курси давлат статистика қўмитаси марказий аппарати бўлим ва шўъба бошлиқлари  учун мўлжалланган бўлиб, жами 72 соатлик ўқув ва амалиёт машғулотларидан иборат бўлади.  

 



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: