Асосий -> Янгиликлар -> Марказ янгиликлар -> Самарқандда сайёр ўқувлар

Самарқандда сайёр ўқувлар

   Марказнинг 2018 йилдаги ўқув курслари дастурига асосан навбатдаги сайёр ўқув курслари Самарқанд шаҳрида ташкил этилди. Ўқув курсларининг бири замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишга бағишланган бўлса, иккинчиси корхона ва ташкилотларнинг бош бухгалтерлари малакасини ошириш бўйича ташкил этилди.
   Ўқув курсларининг «Статистика фаолиятида электрон ҳужжат айланиши, “Электрон ҳукумат” миллий тизимини ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш» йўналишида Давлат статистика тизимининг Самарқанд вилояти ходимлари ва корхона ҳамда ташкилотлардан ихтиёр қилган тингловчилар иштирок этмоқдалар.
«Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни тузишда бухгалтерия ҳисоби  ҳамда аудит назоратини ташкил этиш услубияти» йўналишида “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг   8-бандида мулкчилик шаклидан қатъий назар бош бухгалтерлар ҳар йили бир марта малака оширишлари шартлигидан келиб чиққан ҳолда мазкур ўқув курси ташкил этилди. Ҳозирга қадар ушбу сайёр ўқув курслари Қарши, Фарғона, Нукус ва Самарқанд шаҳарларида ўтказилди.                                                       
  Ўқув курсларини амалга оширишда Марказнинг тажрибали профессор-ўқитувчилари қатнашмоқда. Жумладан, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, ЎзР ФА академиги, Ахборот коммуникация технологиялари ва Бухгалтерия ҳисоби кафедрасининг мудири и.ф.д., профессор С.С.Гулямов, ф.-м.ф.д., профессор А.Шермухамедов ва Ўзбекистон Республикасида “Энг яхши ички аудитор” кўрик танловларининг бир неча марта ғолиби катта ўқитувчи О.Қодирқуловлардир.
   Айниқса, академик С.Гулямов ўқув курсидан ташқари вилоятдаги таълим муассасаларида “Инновацион ривожланиш, интеллектуал салоҳият ва иқтисодиёт” мавзусида сермазмун маърузалари билан учрашувларни ўтказиб келмоқдалар. Навбатдаги хизмат сафари бўлмиш Самарқанд вилоятида Самарқанд шаҳар Халқ таълими бошқармасининг 37-сонли ИДУ мактабида, ТАТУнинг Самарқанд филиалида ва Каттақўрғон тумани Ўзбекистон ёшлар иттфоқи туман Кенгаши ва туман Халқ таълими бўлимининг кенгайтирилган тадбирида маъруза билан қатнашди.
   Учрашувлар иштирокчилари ўзлари учун инновацион фаолият ва Ўзбекистон иқтисодиётидаги ижобий ўзгаришлар тўғрисида билимларини оширдилар ҳамда мамлакатимизда Юртбошимиз ташаббуси билан фан ва илмни ривожлантиришдаги доно сиёсат ва бу борада амалга оширилаётган саъй ҳаракатлардан хабардор бўлдилар.
   Академик С.Гулямовнинг учрашувларидан фотолавҳалар келтирилган.


  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: