Асосий -> Янгиликлар -> Марказ янгиликлар -> Навбатдаги ўқув курсларининг бошланиши тўғрисида

Навбатдаги ўқув курсларининг бошланиши тўғрисида

“Давлат статистика органлари ходимларини 2019 йилда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастури” ва ўқув курсларини ўтказиш жадвалига мувофиқ, Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказида шу йилнинг 18 февраль кунидан қуйидаги мавзуларда ўқув курслари бошланади:

1. “Уй хўжаликларининг танлама кузатувини ташкил этиш ва ўтказиш”;    

2. “Товар ва хизматлар нархларини статистик кузатиш ва уларнинг таҳлили”.

 “Уй хўжаликларининг танлама кузатувини ташкил этиш ва ўтказиш” (72 соат) ўқув курси ҳудудий статистика бошқармаларининг интервьюерлари учун, “Товар ва хизматлар нархларини статистик кузатиш ва уларнинг таҳлили” (72 соат) ўқув курси ҳудудий статистика бошқармаларининг Нарх статистикаси бўлимлари бош ва етакчи мутахассислари учун  мўлжалланган бўлиб, ўқув ва амалиёт машғулотларидан иборат бўлади.  



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: