Асосий -> Янгиликлар -> Марказ янгиликлар -> Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси маъсул ходими иштирокида давра суҳбати ўтказилди

Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси маъсул ходими иштирокида давра суҳбати ўтказилди

    2019 йил 14 май куни Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекциясининг маъсул ходими - Малака ошириш ва қайта тайёрлаш муассасаларини аттестация қилиш ҳамда аккредитациядан ўтказиш бўлими бош эксперти Б. Назаров иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида марказ раҳбарияти, кафедра мудирлари ва профессор-ўқитувчилари, тегишли бўлимлар раҳбарлари қатнашдилар.

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекциясининг маъсул ходими Б.Назаров малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим муассасалари аттестацияси, унда талаб қилинадиган ҳужжатлар ҳақида тўлиқ маълумот берди. Масъул ходим ўзининг чиқишида асосий эътиборни:

      Марказда Давлат талабларининг мавжуд бўлиши лозимлигига (унинг белгиланган тартибда тасдиқланган ва "Ўзстандарт" агентлигида рўйхатдан ўтказилган бўлишига);

 - ўқув режалар ва дастурларнинг мавжуд бўлиши лозимлигига (уларнинг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда, Давлат статистика қўмитаси раиси томонидан тасдиқланган бўлишига);

 - тасдиқланган ўқув режалар ва дастурлар асосида тайёрланган ишчи режа ва ишчи дастурларнинг мавжуд бўлиши ҳамда уларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган бўлишига;

 - ўқув жараёнини тўлалигича “Давлат статистика органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қўйиладиган Давлат талаблари" ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ташкил этиш лозимлигига қаратди.

   Шунингдек, давра суҳбати давомида Инспекция масъул ходими Б.Назаров томонидан Марказ раҳбарлари, профессор-ўқитувчилар ва бўлим бошлиқларининг қизиқтирган саволларига атрофлича, аттестация қилинган таълим муассасалари мисолида ҳамда амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тушунтиришлар берилди.

       Давра суҳбати сўнгида ушбу учрашув Марказ ходимлари учун жуда фойдали бўлганлиги таъкидланди.

 

        

         Ўқув-услубий ишлар ва маркетинг бўлими



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: