Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлари -> Ҳуқуқий саводхонлик тадбирлари амалда.

Ҳуқуқий саводхонлик тадбирлари амалда.

   Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказида 2018 йил 4 май куни Ўзбекистон Республикасининг “Давлат мукофотлари тўғрисида”ги ЎРҚ-473-сон ва “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги ЎРҚ-474-сон Қонунларининг мазмун-моҳиятини ўрганиш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.
        Давра суҳбатида Давлат статистика қўмитаси аппаратининг   ходимлари, Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази ходимлари ва тингловчилар иштирок этишди.
     Давлат статистика қўмитаси юридик хизмат бўлими бошлиғи Қ.Мусаев “Давлат мукофотлари тўғрисида”ги ЎРҚ-473-сон ва Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази бош юрисконсульти Т.Тухтасинов “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги ЎРҚ-474-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунлари тўғрисида давра суҳбати иштирокчиларига батафсил тушунтириш бердилар.
          Шунингдек, Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази директорининг биринчи ўринбосари сўзга чиқиб, Марказнинг малака ошириш  ўқув курсларида Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 апрелдаги “Давлат мукофотлари тўғрисида”ги ЎРҚ-473-сон ҳамда 2018 йил 12 апрелдаги “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги ЎРҚ-474-сон Қонунлари мазмун-моҳиятини тизим ходимлари ўртасида тушунтириш мақсадида, малакали ҳуқуқшунослар, соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда, кўргазмали слайдлар ва тарқатма материаллардан фойдаланган ҳолда махсус дарслар ташкил этилиб бориши  ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Давра суҳбати иштирокчилари қабул қилинган қонунлар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, уларга  тўлиқ жавоблар олдилар ва давра суҳбатига бўлган фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Суҳбат якунида маърузачиларга Марказ раҳбарияти ва иштирокчилар номидан мазмунли ва қизиқарли маъруза учун ташаккур билдирилди.


  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: