Асосий -> Янгиликлар -> Марказ янгиликлар -> Ўқув курслари тугаганлиги тўғрисида

Ўқув курслари тугаганлиги тўғрисида

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3165-сон қарорига мувофиқ давлат статистика органлари ходимларини 2018 йилда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Дастури” ва ўқув курсларини ўтказиш жадвалига мувофиқ, Марказда шу йилнинг 10-15 декабрь кунлари давлат статистика тизими ходимлари учун ташкил этилган қуйидаги ўқув курслари ниҳоясига етди:
1. “Статистика органларида бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий ва бошқа ҳисоботларни тайёрлаш ҳамда уларнинг таҳлили”;
2. “Давлат статистика органларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш”.
“Статистика органларида бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий ва бошқа ҳисоботларни тайёрлаш ҳамда уларнинг таҳлили” мавзусидаги 48 соатлик ўқув курсида ҳудудий статистика бошқармалари Бухгалтерия ҳисоби ва моливий ишлар бўлимлари бошлиқларининг ўринбосарлари ва етакчи мутахассисларидан 13 нафар, “Давлат статистика органларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш” мавзусидаги 48 соатлик ўқув курсида эса ҳудудий статистика бошқармаларининг барча тоифадаги мутахассисларидан 15 нафар тингловчи иштирок этди. 
            Мазкур ўқув курсларини муваффақиятли тугатган барча тингловчиларга (28 нафар) белгиланган намунадаги гувоҳномалар топширилди.
 


  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: