Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлари -> Навбатдаги ўқув курсларининг бошланиши тўғрисида

Навбатдаги ўқув курсларининг бошланиши тўғрисида

“Давлат статистика органлари ходимларини 2019 йилда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастури” ва ўқув курсларини ўтказиш жадвалига мувофиқ, Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказида шу йилнинг 20 май  кунидан қуйидаги мавзуларда ўқув курслари бошланади:

1.“Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт ва “Электрон хукумат” тизими (электрон давлат хизматлари)нинг ривожланиши”;    

2.“Статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил этиш,     чоп этиш ва тарқатишнинг халқаро амалиётдаги замонавий усуллари”;

3. “Товар ва хизматлар нархларини статистик кузатиш ва уларнинг таҳлили”;

4.“Ижтимоий-иқтисодий жараёнларни эконометрик моделлаштириш ва прогнозлаштириш” .

Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт ва “Электрон хукумат” тизими (электрон давлат хизматлари)нинг ривожланиши” (72 соат) ўқув курси ҳудудий статистика бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари учун, “Статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил этиш,  чоп этиш ва тарқатишнинг халқаро амалиётдаги замонавий усуллари” (72 соат) ва Товар ва хизматлар нархларини статистик кузатиш ва уларнинг таҳлили” (72 соат) ўқув курслари шаҳар ва туман статистика бўлимларининг етакчи мутахассислари учун, “Ижтимоий-иқтисодий жараёнларни эконометрик моделлаштириш ва прогнозлаштириш”(72 соат) ўқув кури Давлат статистика қўмитаси марказий аппарати етакчи мутахассислари учун мўлжалланган бўлиб, ўқув ва амалиёт машғулотларидан иборат бўлади.  

             

                Ўқув-услубий ишлар

                 ва маркетинг бўлими

 



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: