Асосий -> Янгиликлар -> Марказ янгиликлар -> Навбатдаги малака ошириш ўқув курсларининг тугаганлиги тўғрисида

Навбатдаги малака ошириш ўқув курсларининг тугаганлиги тўғрисида

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3165-сон қарорига мувофиқ давлат статистика органлари ходимларини 2018 йилда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Дастури” ва ўқув курсларини ўтказиш жадвалига мувофиқ, Марказда шу йилнинг 10-19 декабрь кунлари давлат статистика тизими ходимлари учун ташкил этилган қуйидаги малака ошириш ўқув курслари ниҳоясига етди:


   1. “Ижтимоий-иқтисодий жараёнларни эконометрик моделлаштириш ва прогнозлаштириш”;

 2. “Ўзбекистонда “ Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш ва электрон давлат хизматларининг ривожланиши”.


     “Ижтимоий-иқтисодий жараёнларни эконометрик моделлаштириш ва прогнозлаштириш”  мавзусидаги 72 соатлик ўқув курсида Давлат статистика қўмитаси ва ҳудудий статистика бошқармаларининг бош ва етакчи мутахассисларидан 19 нафар, “Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш ва электрон давлат хизматларининг ривожланиши” мавзусидаги 72 соатлик ўқув курсида эса шаҳар ва туман статистика бўлимлари бошлиқларидан 15 нафар тингловчи иштирок этди. 

     Мазкур ўқув курсларини муваффақиятли тугатган барча тингловчиларга           (34 нафар) белгиланган намунадаги гувоҳномалар топширилди.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: