Асосий -> Янгиликлар -> Марказ янгиликлар -> Академик С.С.Гулямов Фарғона вилоятидаги сайёр ўқув курслари ва таълим муассасаларида

Академик С.С.Гулямов Фарғона вилоятидаги сайёр ўқув курслари ва таълим муассасаларида

    Марказнинг ахборот-коммуникация технологиялари ва бухгалтерия ҳисоби кафедраси мудири, ЎзР ФА академиги, и.ф.д. С.С.Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3165-сон Қарорига мувофиқ давлат статистика органлари ходимларининг 2018 йилда малакасини ошириш  Дастури” асосида шу йилнинг апрель ойида режалаштирилган Фарғона вилоятидаги сайёр ўқув курсларида иштирок этди. Фарғона шаҳрида ташкил этиб ўтказилган ўқув курсларида давлат статистика органлари ходимлари билан биргаликда корхона ва ташкилотлардан иштирок этган тингловчиларга дарс ўтиш билан бирга 24 апрелда Фарғона компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежида “2017-2021 йилларда Ҳаракатлар стратегиясини сифатли амалга оширишда интеллектуал салоҳият ва инновациялар роли” мавзусида маъруза билан қатнашди. Маърузада коллежнинг директори Р.Умаров, директор ўринбосари Қ.Билолов, 20 нафат ўқитувчилар ва 100 нафардан ортиқ ўқувчилар иштирок этишди.
     Шу куни Фарғона политехника институтининг “Ишлаб чиқаришда бошқарув” факультетида юқорида кўрсатилган мавзуда маъруза қилди. Маърузада институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари қатнашди.
     Шунингдек, 25 апрелда ”Ўзсаноатқурилишбанк”Акциядорлик тижорат банкининг Андижон минтақавий филиалида “Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантиришда инвестицияларнинг самарадорлигини ошириш йўллари” мавзусидаги маъруза билан, 26 апрел куни Фарғона шаҳридаги 3-ўрта таълим мактабида “2017-2021 йилларда Ҳаракатлар стратегиясини сифатли амалга оширишда интеллектуал салоҳият ва инновациялар роли” мавзусидаги маъруза билан ва Фарғона шаҳар 2-айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган ўрта таълим мактабида маъруза билан қатнашди. С.Гулямовнинг маъруза билан иштирок этган жойлардан келтирилган.


  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: