Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлари -> Қайта тайёрлаш курси тингловчилари маданий тадбирларда

Қайта тайёрлаш курси тингловчилари маданий тадбирларда

   Марказнинг “Статистика асослари” қайта тайёрлаш ўқув курси тингловчилари, профессор-ўқитувчилар ва ходимлар билан биргаликда маънавий-маърифий тадбирлар доирасида Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларига ташриф буюришди. Жумладан, 2018 йил 27 апрель куни мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Президенти, давлат ва сиёсат арбоби, халқимизни ардоқли фарзанди марҳум Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳайкалини зиёрат қилишди ва ҳайкал пойига гуллар қўйиб хотирлашди.
   Шу билан бир қаторда “Ўзбекистон тарихи” музейига ташриф буюрдилар ва яқиндан танишдилар. Музейнинг V-VI асрлардан ҳозирги давргача ўзида акс этган тарихини намойиш этувчи бой экспозицияси, Ўрта Осиё маданияти ва санъатининг бадиий тасвирий санъат, хаттотлик, наққошлик, мусиқа ва меъморчилик асарлари ҳақидаги маълумотлар билан танишиб  чиқдилар ҳамда катта таассурот билан қайтдилар.
    Тадбирдан фотолавҳалар тақдим этилади.


  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: