Асосий -> Янгиликлар -> Марказ янгиликлар -> Ўзбекистонни инновацион ривожлантириш учун интеллектуал қобилиятни ошириш йўллари

Ўзбекистонни инновацион ривожлантириш учун интеллектуал қобилиятни ошириш йўллари

    Дунё етакчи мамлакатларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тажрибасида инновацион тараққиётнинг асосий омили сифатида инсоннинг интеллектуал қобилиятини ошириш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилган.

    Шу боисдан Ўзбекистон Республикасининг "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги  Қонунининг 5-модда 4-хат бошида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонида ва Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг Республикамиз парламентига “2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари”га бағишланган мурожаатномасида маънавий ва интеллектуал ривожланган, жисмонан соғлом авлодни тайёрлаш бўйича вазифалар қўйилган.

     Бу борада Марказнинг Ахборот-коммуникация технологиялари ва бухгалтерия ҳисоби кафедрасининг мудири, ЎзР ФА академиги, и.ф.д. С.С.Гулямовнинг “Ўзбекистонни инновацион ривожлантириш учун интеллектуал қобилиятни  ошириш йўллари” мавзусидаги маърузалари – муаллифлик асари учун Халқаро депозитарий томонидан муаллифлик ҳуқуқи  берилди.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: