Асосий -> Янгиликлар -> Марказ янгиликлар -> Тингловчилар маънавий-маърифий тадбирда

Тингловчилар маънавий-маърифий тадбирда

  Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказида 2018 йилнинг 26 апрелида “Статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил этиш, чоп этиш ва тарқатишнинг халқаро амалиётдаги замонавий усуллари” курси тингловчилари маънавий-маърифий тадбирлар доирасида Тошкент шаҳридаги “Шаҳидлар майдони” ҳамда “Қатағон қурбонлари хотираси” музейларига ташриф буюришди.
     Тингловчилар гуруҳ мураббийси раҳбарлигида “Шаҳидлар майдони” билан яқиндан танишдилар. Гуруҳ мураббийси Ф.Умаров майдон ҳақида, унинг қандай ташкил топганлиги, тарихи, шунингдек, юртбошимиз ташаббуси билан майдонда бунёд этилган “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи ҳақида талабаларга батафсил маълумот бериб ўтди. Зиёрат чоғида талабалар майдон ҳақидаги ўзларини қизиқтирган барча саволларига тўлақонли жавоб олдилар. Зиёрат ўз якунига етгач, унинг мантиқий давомини амалга ошириш мақсадида, майдонда қад кўтарган “Қатағон қурбонлари хотираси” музейига экскурсия уюштирилди.
      Шу билан бир қаторда Ўзбекистон Фанлар академиясининг Алишер Навоий номидаги Давлат Адабиёт музейи билан ҳам яқиндан танишдилар. Тингловчилар кўп асрлик бой адабий тарихимизнинг ноёб дурдоналари билан танишибгина қолмай Ўрта Осиё маданияти ва санъатининг бадиий намуналари-китоб, тасвирий санъат, хаттотлик, наққошлик, мусиқа ва меъморчилик асарлари билан ҳам танишиб чиқишди.
  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 ноябрда  “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №891 сонли қарори билан тарихий тараққиёт босқичларини чуқур тадқиқ қилиш ва уни турли экспозициялар кўринишида тарғиб қилиш орқали халқимизнинг, аввало, ёшларимизнинг маданий-маърифий савиясини юксалтиришга хизмат қилиши ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, Музей фондида сақланаётган Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби алломаларимизнинг ижодлари билан яқиндан танишдириб катта таъсурот билан қайтдилар (Ташрифдан фотолавҳалар илова қилинади).


  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: