Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлари -> Академик С.Гулямовнинг Жиззах вилоятида умумтаълим мактаблари ва олий таълим муассасаларида учрашувларда маъруза билан иштироки

Академик С.Гулямовнинг Жиззах вилоятида умумтаълим мактаблари ва олий таълим муассасаларида учрашувларда маъруза билан иштироки

   Марказ томонидан ташкил этилган сайёр ўқув курсларнинг навбатдагиси жорий йилнинг  10-15 сентябрь кунлари Жиззах шаҳрида ўтказилди. Ўқув курсларида Давлат статистика қўмитасининг ходимлари билан биргаликда вилоятнинг корхона ва ташкилотлари бош ҳисобчилари ҳамда иқтисодчиларининг малака ва кўникмалари оширилди.

  Шу билан бирга, Марказнинг ахборот коммуникация технологиялари ва бухгалтерия ҳисоби кафедрасининг мудири, Республикада хизмат кўрсатган фан арбоби, и.ф.д., ЎзФАнинг академиги С.С.Гулямов ўқув курсларида маъруза ўқиш билан бир қаторда вилоятнинг олий таълим муассасалари ва ўрта мактабларида ташкил этилган учрашувларда ўзларининг маърузалари билан иштирок  этди.

   Жумладан. 2018 йил 11 сентябрда Жиззах шаҳридаги 22-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида 20 нафар педагог ва 110 нафар юқори синф ўқувчилари билан,  Жиззах давлат педагогика институтида 260 нафар тингловчилар билан ва шу куни Жиззах политехника институтида 260 нафардан ортиқ тингловчилар билан учрашувлари ўтказилди.

   Шунингдек, акад. С.Гулямов 12 сентябрда вилоятнинг Зомин туманидаги 60-сон умумтаълим мактабида “Ҳаракатлар стратегиясини 2017-2021 йилларда сифатли амалга ошириш бўйича маъруза билан учрашувда иштирок этди. Учрашувда 60 нафар педагог ходимлар           ва120 нафар юқори синф ўқувчилари қатнашди.Маърузадан сўнг Муҳтарам прездентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг шу мактабда ўқиганлари ҳақида ўқувчилар фаҳрланиб гапириб бердилар. Академик Саидахрор Гулямов мактабга янги китобларни ва маъруза матнларни тақдим қилди.

  Шу куни тумандаги тиббиёт коллежида ҳам 110 нафар ўқувчи ва ходимлар иштирокида учрашув ташкил этилди.

  Учрашувларда акад. С.Гулямов “Интеллектуал оилалар обод жамиятнинг асосий бойлигидир” мавзусида маъруза қилди.

  Учрашувлар жуда қизиқарли ва савол-жавобларга бой ҳамда мазмунли ўтди.

  Учрашувлардан фотолавҳалар тақдим этилади.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: