Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлари -> Академик Сайдахрор Гулямов болалар мусиқа ва санъат мактабида

Академик Сайдахрор Гулямов болалар мусиқа ва санъат мактабида

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази “Ахборот-коммуникация технологиялари ва бухгалтерия ҳисоби” кафедрасининг мудири, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги, Республикада хизмат кўрсатган фан арбоби, и.ф.д. Сайдахрор Саидахмедович Гулямовнинг 2018 йилга мўлжалланган “йўл харитаси”га мувофиқ 2018 йилнинг   25 февралида  Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидаги   15-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида туман фаоллари иштирокида  “Интелектуал оилалар жамиятнинг асосий бойлигидир” мавзусида  амалий семинар бўлиб ўтди. Академик С.Гулямов семинарда илм ва фаннинг аҳамияти, айниқса ҳар бир оилада ўқимишли интеллектуал ривожланган фуқароларни тарбиялаб, вояга етказиш нафақат оила тинчлиги, бойлиги ва турмуш фаровонлигини таъминлашда асосий замин бўлиши, балки жамиятнинг ҳам ривожланишида, бойлиги ва фаровонлигини таъминлашда энг асосий омил бўлишини ҳаётдаги мисоллар билан тушунтириб берди. Шу учун ҳам болаларимизни тарбиялаш, соғлигини таъминлаш ва ўқитишга ёшлигидан эътибор қаратишимиз, уларнинг қобилиятларини эртароқ англаб олиш ва ўша йўналишда ривожлантиришга бутун кучимиз ва ғайратимизни йўналтиришимиз даркорлигини қайд этди.  
Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, кенг маъноли тўлиқ жавобларни олдилар.
Академик С.Гулямов шу куни тумандаги 2-сон умумий ўрта таълим мактабида ҳам мактабнинг педагог ходимлари ва ўқувчи ёшлари иштирокида ташкил этилган амалий семинарда маъруза билан қатнашди.
Бундан ташқари 2018 йилнинг 30 январида Тошкент архитектура институтида, шу йилнинг 19 февралида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясида ва Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги 11-сон мактаби юқори синф ўқувчилари билан учрашувида ўзининг сермазмун ва қизиқарли маърузалари билан иштирок этди.
         Мазкур тадбирлардан фотолавҳалар келтирилган.


  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: