Асосий -> Янгиликлар -> Марказ янгиликлар -> Шоирлар иштирокидаги давра суҳбати

Шоирлар иштирокидаги давра суҳбати

   Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказининг 2018 йилда маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасига асосан 2018 йил 20 апрелда Марказда ходимлар ва тингловчиларнинг Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари  ёш шоирлар “Жаҳон адабиёти назм бўлими” мудири Даврон Ражаб  ва “Ватанпарвар” газетаси мухбири Наргиза Асадова билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Учрашувда улар ўзлари ижод қилган шеърларидан ифодали  ўқиб беришди ва поэзияга кириб келиш тарихларини гапириб беришди.  Давра суҳбати иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларини бердилар ва уларга жавобларни эшитдилар.

    Иштирокчилар бундай тадбирларни тез-тез уюштириб турилишини сўраб, маънавий ва маърифий озуқа олганларидан хурсанд бўлганларини билдирдилар ва шоирларга гулдурос қарсаклари орқали ўз миннатдорчиликларини билдирдилар. Давра суҳбатидан фотолавҳалар келтирилган.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: