Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлари -> Давлат статистика қўмитаси аппаратининг тармоқ бошқармалари бошлиқлари малака ошириш курсида

Давлат статистика қўмитаси аппаратининг тармоқ бошқармалари бошлиқлари малака ошириш курсида

   2017 йил 28 августда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3165-сон Қарорига мувофиқ давлат статистика органлари ходимларининг 2018 йилда малакасини ошириш  дастурига мувофиқ жорий йилнинг 22-27 январь кунларида Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказида ташкил этилган “Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг устувор йўналишлари ва уларнинг  статистика тизимидаги ифодаси” ўқув курсида қўмита аппаратининг тармоқ бошқармалари бошлиқлари малакаларини оширдилар.
    Мазкур ўқув курсида Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг 2017 йил якунлари ва 2018 йилда иқтисодий дастурнинг устувор йўналишлари билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракат стратегияси тўғрисида”ги 2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сон Фармони, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси ва унинг замирида келиб чиққан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг устувор вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги ПК 3165-сонли “Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун ва моҳияти, қарордан келиб чиққан вазифалар ва уларни амалга ошириш борасидаги чора-тадбирлар ҳамда улар ижросини самарали таъминлаш йўллари, Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг коррупцияга қарши кураш тадбирлари каби мавзулар батафсил ёритиб берилди. Ўқув курси тингловчиларда катта қизиқиш ва таъсирот уйғотиш билан бирга бу борадаги мавжуд билимларини янада бойитди. Курс якунида тест саволларини муваффақиятли топширган гуруҳнинг барча тингловчиларига гувоҳномалар топширилди.
     Ушбу  жараёндан фотолавҳалар келтирилган.


  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: