Асосий -> Янгиликлар -> Марказ янгиликлар -> Ислом Каримов номи буюк давлат арбоби, ватанпарвар инсон сифатида асрлар оша яшайверади

Ислом Каримов номи буюк давлат арбоби, ватанпарвар инсон сифатида асрлар оша яшайверади

   Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказининг профессор-ўқитувчилари ва малака ошириш курсида таҳсил олаётган тингловчилари     2018 йил 9 февраль куни мустақил Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳида музей кўргазмасига ташриф буюришди. Кўргазмада Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ҳаёти ва фаолиятига оид фотосуратлар намойиш этилди. Шунингдек, тадбир давомида томошабинларга Мустақиллик экспозицияси бўйлаб мавзули экскурсия ўтказилди.
Шундан сўнг Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйиб хотирланди. “Ўзбек халқи ҳеч қачон ҳеч кимга қарам бўлмайди”? Дарҳақиқат, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов томонидан билдирилган бу фикрлар она халқини, Ватанини жондан азиз кўрганлигидан далолатдир.
   Мустақиллигимиз асосчиси, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимиз тараққиёти йўлида олиб борган машаққатли меҳнат фаолияти, ибратли ҳаёт йўли, ободлик, бунёдкорлик, фаровонлик йўлидаги улкан ишлари ҳамда Президентимиз бошлаган улуғвор йўл бизни бундан-да юксак марраларга етаклайди.
Ислом Каримов номи эса халқи, юрти манфаатини ҳамма нарсадан устун қўйиб, шу мақсад йўлида катта меҳнат қилган буюк давлат арбоби, доно сиёсатчи, том маънодаги ватанпарвар инсон сифатида асрлар оша яшайверади. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти, меҳрибон ва самимий ота Ислом Каримовнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.
   Марказ тингловчилари ушбу ижодий сафарларида мамлакатимизда бугунги кунда амалга оширилаётган йирик лойиҳалар тўғрисида ҳам катта таассурот билан қайтдилар.
      Тадбирдан фотолавҳалар тақдим этилади.




  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: