Асосий -> Янгиликлар -> Марказ янгиликлар -> Шеъриятимиз соҳибқиронлари

Шеъриятимиз соҳибқиронлари

   Ўзбекистон Республикаси Давлат статистикаси қўмитасининг Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлар маркази профессор-ўқитувчилари ва “Мақсадли ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширилишининг статистик кузатувларда акс эттирилиши” курсида малака ошираётган тингловчилари маънавий-маърифий тадбирлар доирасида 2018 йилнинг 12 февраль куни марказнинг маънавият хонасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, халқимизнинг суюкли  шоирлари Зикрилла Неъмат Вафоий ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Рустам Мусурмонлар билан давра суҳбати  бўлиб ўтди.
   Шу кунларда Ўзбекистон бўйлаб ўзбек адабиёти тарихида ёрқин из қолдирган, буюк мутафаккир, шеърият султони ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йилликлари чексиз эҳтиром билан кенг нишонланмоқда.
Ҳар бир халқнинг  шоирлари, ёзувчилари ўша миллатнинг руҳини, ор-номуси ва ғурурини, унинг овозини ўзида намоён этади. Инсоният тарихига назар солинса, ижодкорлар салмоғи, бадиий қувватининг юқорилиги кишилар турмуш тарзининг фаровонлиги, мамлакатнинг ободлиги, адолат устуворлиги ҳукм сурган замонларга тўғри келган.
   Давра суҳбатида Зикрилла Неъмат ва Рустам Мусурмонлар сўзга чиқиб, алломаларимизнинг ҳаёти ва ижодлари тўғрисида гапирдилар ва улар ижодининг мангулиги, аҳамияти, ҳозирги замон билан ҳамнафаслиги тўғрисида гапирдилар. Тадбир сўнггида Зикрилла Неъмат ва Рустам Мусурмон Навоий ва Бобурнинг ғазал ва шеърларидан ҳамда ўзлари ижод қилган шеър ва мухаммасларидан ифодали ўқиб бердилар.
   Тадбирдан фотолавҳалар тақдим этилади.


  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: