Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлари -> Навбатдаги ўқув курсларининг бошланиши тўғрисида

Навбатдаги ўқув курсларининг бошланиши тўғрисида

“Давлат статистика органлари ходимларини 2019 йилда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастури” ва ўқув курсларини ўтказиш жадвалига мувофиқ, Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказида шу йилнинг 21 январь кунидан қуйидаги мавзудаги ўқув курслари бошланади:


1. “Уй хўжаликларининг танлама кузатувини ташкил этиш ва ўтказиш”;                                                     

2. “Ижтимоий-иқтисодий жараёнларни эконометрик моделлаштириш ва            прогнозлаштириш”;

3. “Статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил этиш, чоп этиш ва тарқатишнинг халқаро амалиётдаги замонавий усуллари”;

4.  “Давлат статистика органларида ахборот хавфсизлиги” .             


 “Уй хўжаликларининг танлама кузатувини ташкил этиш ва ўтказиш” (72 соат) ўқув курси ҳудудий статистика бошқармаларининг интервьюерлари учун, “Ижтимоий-иқтисодий жараёнларни эконометрик моделлаштириш ва прогнозлаштириш” (72 соат) ўқув курси ҳудудий статистика бошқармаларининг  етакчи мутахассислари учун, “Статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил этиш, чоп этиш ва тарқатишнинг халқаро амалиётдаги замонавий усуллари” (72 соат) ўқув курси шаҳар ва туман статистика бўлимлари етакчи мутахассислари учун, “Давлат статистика органларида ахборот хавфсизлиги” (48 соат) ўқув курси шаҳар ва туман статистика бўлимлари  мутахассислари (мазкур ўқув курсини ўтамаганлар) учун мўлжалланган бўлиб, ўқув ва амалиёт машғулотларидан иборат бўлади.  



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: