Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлари -> Малака ошириш ўқув курсларининг тугаганлиги тўғрисида

Малака ошириш ўқув курсларининг тугаганлиги тўғрисида

    “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3165-сон қарорига мувофиқ давлат статистика органлари ходимларини 2018 йилда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Дастури” ва ўқув курсларини ўтказиш жадвалига мувофиқ, Марказда  шу  йилнинг  10-22  декабрь  ва   17-22 декабрь кунлари давлат статистика тизими ходимлари учун ташкил этилган қуйидаги малака ошириш ўқув курслари ниҳоясига етди:

     1. “Тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар фаолиятининг танлама кузатувини ташкил қилиш”;

     2. “Давлат статистика органларида  ахборот хавфсизлигини таъминлаш”.

    “Тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар фаолиятининг танлама кузатувини ташкил қилиш”  мавзусидаги 92 соатлик ўқув курсида шаҳар ва туман статистика бўлимлари бошлиқларидан  15  нафар, “Давлат статистика органларида  ахборот хавфсизлигини таъминлаш” мавзусидаги 48 соатлик ўқув курсида эса ҳудудий статистика бошқармаларининг барча тоифадаги мутахассисларидан 13 нафар тингловчи иштирок этди. 

     Мазкур ўқув курсларини муваффақиятли тугатган барча тингловчиларга              ( 28  нафар) белгиланган намунадаги гувоҳномалар топширилди.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: