Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлари -> Навбатдаги ўқув курсининг бошланиши тўғрисида

Навбатдаги ўқув курсининг бошланиши тўғрисида

“Давлат статистика органлари ходимларини 2019 йилда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастури” ва ўқув курсларини ўтказиш жадвалига мувофиқ, Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида шу йилнинг  26 август куниданМамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг устувор йўналишлари ва уларнинг статистика тизимидаги ифодаси мавзусидаги ўқув курси, шунингдек Наманган вилоятининг Наманган шаҳрида қуйидаги сайёр ўқув курслари бошланди:

1. “Статистика фаолиятида “Электрон ҳукумат” миллий тизими ва ахборот хавфсизлиги”;

2. “Статистик, солиқ  ва бошқа ҳисоботларни тузиш ҳамда аудит назоратини ташкил этиш услубияти”

 “Мамлакатни  ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг устувор йўналишлари ва уларнинг статистика тизимидаги ифодаси” (48 соат) курси  ҳудудий статистика бошқармаларининг бўлим бошлиқлари  учун,  “Статистика фаолиятида “Электрон ҳукумат” миллий тизими ва ахборот хавфсизлиги” (48 соат) ўқув курси вилоят статистика органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари учун, “Статистик, солиқ  ва бошқа ҳисоботларни  тузиш  ҳамда  аудит  назоратини  ташкил  этиш  услубияти”  (48 соат) ўқув курси эса вилоят корхона ва ташкилотлари бухгалтерлари учунмўлжалланган бўлиб, ўқув ва амалиёт машғулотларидан иборат бўлади.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: