Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлар -> Эълон

Эълон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 686 - сонли “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти республика ҳукуматининг 2006 йил 10 февралдаги 20-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом”га мувофиқ профессор-ўқитувчиларнинг қуйидаги лавозимларини эгаллашга танлов эълон қилади.

1. “Макроиқтисодий статистика ва миллий ҳисоблар” кафедраси бўйича -  кафедра мудири, доцент, катта ўқитувчи.

2. “Ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамли иқтисодиёт”  кафедраси бўйича - кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи.

Танловда юқорида қайд этилган Низомнинг 4-7 - бандлари талабларига жавоб берувчи педагог-ходимлар иштирок этишлари мумкин. Танлов муддати –эълон чиққан кундан бошлаб 1 ой.

Танловда қатнашишни хоҳловчилар Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтига (Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 42 б - уй) мурожаат қилишлари мумкин.

         Тел. 71-230-81-90, 71-230-81-86.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: