Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлари -> Малака ошириш ўқув курсининг тугаганлиги тўғрисида

Малака ошириш ўқув курсининг тугаганлиги тўғрисида

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3165-сон қарорига мувофиқ давлат статистика органлари ходимларини 2018 йилда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Дастури” ва ўқув курсларини ўтказиш жадвалига мувофиқ, Марказда  шу  йилнинг 17-26 декабрь   кунлари давлат статистика тизими ходимлари учун “Иқтисодий-статистик таҳлил” мавзусида ташкил этилган малака ошириш ўқув курси ниҳоясига етди.

Мазкур 72 соатлик ўқув курсида шаҳар ва туман статистика бўлимлари бош мутахассисларидан  иборат 14  нафар тингловчи иштирок этди. 

Мазкур ўқув курсини муваффақиятли тугатган барча тингловчиларга белгиланган намунадаги гувоҳномалар топширилди.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: