Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлари -> Малака ошириш ўқув курсларининг тугаши ҳақида

Малака ошириш ўқув курсларининг тугаши ҳақида

  “Давлат статистика органлари ходимларини 2019 йилда қайта тайёрлаш ва малакасини  ошириш  дастури”  ва  ўқув  курсларини ўтказиш жадвалига мувофиқ, Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказида шу йилнинг 20-29 май кунлари давлат статистика тизими ходимлари учун ташкил этилган қуйидаги малака ошириш курслари ўз ниҳоясига етди:

1.Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт ва “Электрон ҳукумат” тизими (электрон давлат хизматлари)нинг ривожланиши”;

2.“Статистик маълумотлари йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил этиш чоп этиш ва тарқатишнинг халқаро амалиётдаги замонавий усуллари”;

3.  “Товар ва хизматлар нархларини статистик кузатиш ва уларнинг таҳлили”;

4. “Ижтимоий-иқтисодий жараёнларни эконометрик моделлаштириш ва прогнозлаштириш”.

  Мазкур ўқув курсларини муваффақиятли тугатган тингловчиларга белгиланган намунадаги гувоҳномалар топширилди.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: