Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлари -> Давлат статистика қўмитаси тизими ходимларининг малака ошириш давридаги Ўзбекистон тарихи давлат музейига ташрифи

Давлат статистика қўмитаси тизими ходимларининг малака ошириш давридаги Ўзбекистон тарихи давлат музейига ташрифи

“Давлат статистика органлари ходимларининг 2018 йилда малакасини ошириш дастури”ни амалга ошириш режасига мувофиқ 2018 йил 09 - 28 апрель кунларига мўлжалланган “Давлат ташкилотларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш” ва  “Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш ва электрон давлат хизматларининг ривожланиши” ўқув курсларининг тингловчилари  2018 йил 10 апрель куни  гуруҳ раҳбарлари Ахмедова С.  ва Ахмедова М. билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Ўзбекистон тарихи давлат музейига саёҳат қилдилар.

Ўзбекистон тарихи давлат музейи


 

 

Ўзбекистон тарихи давлат музейи минтақамиздаги энг йирик маънавият ва маърифат масканларидан бири бўлиб унинг захирасида 300 мингдан ортиқ бебаҳо осори атиқалар, археология, нумизматика, этнография, тасвирий санъат, ҳужжатлар, фотонегативлар замонавий шарт-шароитда сақланмоқда. Айниқса, мустақиллик йилларида музейда тарихий ҳақиқатларни қарор топтириш юзасидан қатор ишлар амалга оширилган. Хусусан, 150 дан ортиқ тарихий, илмий асарлар, монографиялар қайтадан нашр этилган. “Темурийлар сулоласининг тангалари”, “Ўзбекистоннинг XVIII— XX асрлардаги металл ва сопол буюмлари каталоги”, “Ўзбек миллий кийимлари”, “Ўзбеклар: маиший ва маданий ҳаёт”, “XIX — XX асрларда Ўзбекистон дўппилари”, “Амир Темур ва темурийлар давлати молиявий сиёсати ва пул муносабати”, “Кўҳна олам сирлари”, “Музей предметлари атрибуцияси ва экспертизаси” каби китоблар ана шулар жумласидандир.

Шу кунларда музей экспонатлари асосида тўрт тилда (ўзбек, рус, инглиз, япон) “Ўзбекистон маданий ёдгорликлари хазинаси” номли каталогни китоб ҳолида чоп этиш устида изланишлар олиб борилаятгани маълум бўлди.

Ўзбекистон тарихи давлат музейи экспозиция заллари қайта янгилангандан кейин ташриф буюрувчилар сони кескин ошган. Ташриф буюрган тингловчилар нафақат мамлакатимиз, шу билан бирга, хориждан ташриф буюраётган меҳмонлар ҳам масканимиздаги тарихий асарларни катта қизиқиш ва ҳаяжон билан томоша қилаётганларининг гувоҳи бўлдилар.




 



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: