Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлари -> Илмий кенгашнинг дастлабки мажлиси бўлиб ўтди

Илмий кенгашнинг дастлабки мажлиси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 16-октабр куни Давлат статистика қўмитасида Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи дсc.30.09.2019.и.92.01 рақамли илмий кенгашнинг дастлабки мажлиси бўлиб ўтди.


Йиғилиш иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация комиссиясининг 2019-йил 30-сентабрдаги 187-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти ҳузурида иқтисодиёт фанлари доктори (ДСc) илмий даражасини берувчи илмий кенгаш тузилиши ҳақида таништирилди.

Қарорга асосан 08.00.06 – “Эконометрика ва статистика” ҳамда 08.00.14 – “Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари” ихтисосликлари бўйича илмий даражалар олиш учун диссертациялар ишларини қабул қилиш ва ҳимоясини ўтказишга рухсат берилган.

Йиғилиш давомида илмий кенгаш аъзолари таркиби билан таништирилди. Шундан сўнг, илмий кенгаш аъзоларидан – академик С.С.Ғуломов, проф. Ҳ.Ғ.Набиев, проф. Б.Т.Салимов, проф. Й.А.Абдуллаев ва проф. З.Х.Тошматов илмий ишларнинг сифат даражаси давр талабига мос бўлиши борасида ўз фикр ва таклифларини беришди. Шунингдек, талабгорлар илмий ишининг тайёрлигидан келиб чиқиб, илмий даража берувчи илмий кенгаш фаолияти ҳафтанинг пайшанба куни соат 15.00 да бошланишига келишиб олинди.

Йиғилишда кун тартибидаги бошқа ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Бир сўз билан айтганда, илмий ишлари ниҳоясига етган талабгорларнинг диссертация ишларини ҳимоя қилиш учун қулай имконият туғилди.

Ҳурматли диссертация ишларини ҳимоя қилмоқчи бўлган талабгорлар! Сизларни Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти ҳузуридаги 08.00.06 – “Эконометрика ва статистика” ҳамда 08.00.14 – “Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари” ихтисосликлари бўйича илмий даражалар олиш учун таклиф этамиз.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: