Асосий -> Янгиликлар -> Марказ янгиликлар -> Макриқтисодий статистика ва миллий ҳисоблар

Макриқтисодий статистика ва миллий ҳисоблар

2018 йил 19-сенябрь куни “Макриқтисодий статистика ва миллий ҳисоблар” кафедрасининг катта ўқитувчиси ва гурух раҳбари Ф.У.Умаров раҳбарлигида 65-18 гурух тингловчилари жасорат монументи ва олимпия шон-шуҳрат музейига ташриф буюрдилар
     Ўзбекистон Республикаси Давлат статистикаси қўмитасининг Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлар маркази профессор-ўқитувчилари ва “Тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар фаолиятининг танлама кузатувини ташкил қилиш” курсига келган 65-18-гуруҳ тингловчилари билан маънавий-маърифий тадбирлар доирасида 2018 йилнинг 10-22 сентябрь кунлари жасорат монументи ва олимпия шон-шуҳрат музейига ташриф буюрдилар.
     Жумладан, Тошкент кўчалари ва майдонларини безаб турувчи ёдгорликлар орасида  "Жасорат" монументал мажмуасини алоҳида диққатга сазоворлиги ва Тошкент тарихида чуқур из қолдирган деярли ярим аср муқаддам бўлиб ўтган ҳодисаларга бағишланган. Шунингдек, гранит пойдеворга қора лабрадоритдан ясалган куб ўрнатилган, унинг бир томонида 26 апрель 1966 йил санаси битилган. Иккинчи томонида циферблатлари 5у 24 минутни кўрсатиб турган соат ўйилган. Шу куни эрта тонгда шаҳарда 8,3 балли зилзила рўй берган. Кубдаги  дарз ернинг ёрилиши рамзи бўлиб, то  боласини бағрига босган аёл ва уларни табиий офатдан кўкси билан тўсиб турган эркакнинг бронза ҳайкали пойигача давом этган. Монумент фони бўлиб, Тошкентнинг қайта тикланишини акс эттирувчи бўртма композициялари тўғрисида яқиндан танишдилар. Шу куннинг ўзида Олимпия шон-шуҳрат музейига ҳам бордилар.
     Олимпия шон шуҳрати музейи Вазирлар маҳкамасининг 1996 йил 14 августдаги 284 сонли Қарори билан ташкил топган. Унинг тантанавий очилиш маросимида Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов билан Халқаро Олимпия Қўмитаси Президенти Хуан Антонио Самаранч ҳам қатнашган. Музей экспозицясидан Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионатлари, нуфузли халқаро мусобақалардан келтирилган катта миқдордаги нодир медаллар, кубоклар, нишонлар, сувенирлар, почта маркалари, бадиий полотнолар, спорт анжомлари ўрин олган.       Тингловчилар музей барпо этилиш тарихи, қурилиш жараёнлари, тарихий ҳужжатлар ва экспонатлар ҳакида музей ходимлари-экскурсия олиб борувчи тўлиқ маълумот берди. Тингловчилар томонидан спортчиларимизнинг ютуқлари уларнинг юртимиз шарафига қўлга киритган медаллари ва электрон шаклдаги видеороликларга катта қизиқиш билдирилди.
 
      Ташрифдан фотолавҳалар


  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: